Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг гапига қараганда, мамлакат янги конституцияси матни яқин 10 кун ичида жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади.

Бу ҳақда у АҚШ сенаторларнинг Афғонистонга қилган ташрифига бағишланган матбуот анжуманида элон қилди.
Республикачи, АҚШ сенатори Митч МакКоннел эса Афғонистоннинг жадаллик билан олдинга кетаëтганидан хайратдалигини билдирди.
Конституцияни тасдиқлаши кутилаëтган Лоя Жирга йиғилиши шу йилнинг декабр ойига мўлжалланган.