БМТнинг маълум қилишича, ер шари аҳолисининг қарийб ярмини 25 ëшдан кичиклар ташкил этади.

Аҳолишунослик бўйича БМТ жамғармси ҳулосасига кўра ,ўсмирлар муаммоларини ҳал қилиш халқаро ҳамжамиятнинг устивор вазифаси бўлиши лозим. Жамғарманинг бугун эълон қилинган янги ҳисоботига кўра,сайëрамиз аҳолисининг 1 миллиард ва 200 миллионини 10ëшдан 19ëшдагилар ташкил қилади. Ҳар тўртинчи ўсмир ҳаëти қашшоқликда кечмоқда.
Ўсмирларнинг 10дан 9таси ривожланаëтган мамлакатларда ҳаëт кечиради.