Бугун Грознийда “УАЗ“ автомобилининг портлаши натижасида 4 милиция ходими оғир яраланди.

Озодлик радиоси мухбирининг хабар беришича , портлаш Аҳмад Қодировнинг Чеченистон Президенти этиб сайланганлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтаëтган бино олдида содир бўлган.
Ачхой-Мартан район маркази четидаги милиция маскани олдида юз берган отишмаларда 5 милиция яраланиб, улардан бири касалхонага олиб кетилаëтган вақтда жон берган.
Чеченистонда ўтказилган президентлик сайловларидан эса бир қатор ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг кўнгли тўлмаганлиги ҳақида хабар берилган. Ташкилотларнинг билдиришича, Чеченистоннинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб, Аҳмад Қодировнинг 81фоиз овоз олгани жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.
Москва- Хелсинки гуруҳининг раҳбари Людмила Алексеева сайлов куни шаҳарда қўрқинч уйғотадиган даражада кам одам бўлганини ва сайловда жуда кам одам қатнашганлигини айтиб ўтган.