“Сурия томон берган зарбасидан сўнг, Исроил Сурия ва Яқин Шарқни кенг низолар доирасига олиб киришга ҳаракат қиляпти деди”, - Сурия Президенти Башар Ал-Ассаад.

Ҳужумлар борасида ўзининг биринчи чиқишида Президент , Исроилнинг бу ҳаракатини жамоатчиликни Фаластин атрофида юз бераëтган низолардан чалғитиш, деб баҳолади.
Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон эса , унинг мамлакати душманлар қаерга ўрнашиб олган бўлса, ўша ерга ҳеч ҳам иккиланмасдан ҳужум қилишини билдирди. Исроилнинг таъкидлашича Суриянинг зарба берилган худудларида Фаластиннинг “Исломий Жиҳод” гуруҳига қарашли лагери жойлашган.
“Ўз фуқароларини ҳимоя қилиши учун Исроилга ҳеч нарса ғов бўла олмайди. Биз душманлар қаерда бўлмасин, улар томон зарба берамиз. Бу билан , биз мамлакатимизга қўшни давлатларнинг биз билан келишуви учун барча имкониятларни ишга соламиз”, - деди Шарон.
АҚШ Президенти Жорш Буш Исроилнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини маъқуллади. Шунингдек, Оқ Уйда қилган чиқишида Буш Исроилни Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди.
Хайфада 19 одам ўлимига сабаб бўлган портлашни “Исломий Жиҳод” гуруҳи ўз зиммасига олган эди.