Ироқдаги урушда ҳалок бўлган чет эллик журналистларнинг ўлими билан боғлиқ ҳодисаларни етарли даражада текшириб чиқмаганлиги учун, Ню Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси АҚШ ҳарбийларини қаттиқ танқид қилди.

“Ҳарбийлар ҳамон журналистларнинг ўлими билан боғлиқ қўшимча маълумотларни қўлга киритганлари йўқ”, - деди қўмита аъзолари.
Гап бу ерда апрел ва август ойларида юз берган воқеалар ҳақида кетаяпти. Ўшанда АҚШ ҳарбийларининг ҳаракатлари туфайли 4 журналист ҳалок бўлган эди.