Олим Бўри судда ютқазди

Тошкентнинг Миробод тумани фуқаролик ишлари бўйича судида шоир Олим Бўрининг «Моҳият» газетасига нисбатан даъво аризаси юзасидан ҳукм чиқарилди.

Судья Баҳром Тангабоев ушбу иш юзасидан барча ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, Олим Бўрининг даъвоси рад этилганини маълум қилди.

Олим Бўри «Моҳият» газетасида Абу Манҳақ Фиғоний тахаллуси остида чоп этилган ғазалларда ўз шахси ҳақоратланганини даъво қилиб, маънавий зарар учун ўз фойдасига 84 миллион сўм ундирилишини талаб қилганди.