Лондондаги Букунхем саройида ўтган маросимда, Британия актëри Рожер Мур Буюк Британия қироличаси Елизавета II томонидан рицарлик унвони билан тақдирланди.

Рожер Мур томошабинларга кўпроқ кинодаги махфий агент Жэймс Бонд номи орқали таниш.
Аммо актëр бундай олий мукофотга кинодаги меҳнати учун эмас, балки ўтган 12 йил ичида ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Яхши ният элчиси вазифасини аъло бажаргани учун сазовор бўлди.
Маросимда, шунингдек, поп-рок йўналишидаги юлдуз Стинг ҳам иштирок этди. Унга эса Қиролича Британия Империяси Қўмондони, деган унвон топширди.