БМТ инспекторлари гуруҳи раҳбари Муҳаммад Ал-Барадей Эрон ўз ядровий дастурининг мақсади ҳарбий эмаслиги далилларини тақдим этишига умид билдирди.

Ал-Барадей “Файненшл Таймс” газетасига берган интервюсида, ўтган ҳафтада Эронга борган инспекторлар гуруҳига турли объектларга бориб, уларни текшириш имкони яратилган ва Теҳрон раҳбариятидан сўралган маълумот тақдим этилган.
Президент Муҳаммад Хотамий Эрон 31 октябргача белгиланган муддат ичида БМТнинг Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлиги билан тўла ҳамкорлик қилишни ваъда қилиб, бу билан малмакатнинг ядровий дастури фақат тинчлик мақсадида амалга оширилаётганини исботлаш ниятини билдирган.