Кеча Туркия аскарлари мамлакатнинг шарқий қисмида тўрт нафар курд жангарисини отиб ўлдирдилар.

Туркия ҳарбийлари тарқатган хабарга кўра, Курдистон Ишчилар Партияси жангарилари ҳаво ва қуруқлик операциялари давомида ўлдирилган.
Туркия қўшинлари ва Курдистон Ишчилар Партияси жангарилари ўртасида 1984 йилдан бери давом этаётган қуролли тўқнашувларда тахминан 36 минг одам нобуд бўлди.