Толибларнинг 41 нафар жангариси Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри ташқарисидаги ҳавфсизлик кучайтирилган қамоқхонадан қочишга маваффақ бўлди.

Қочганлар орасида Толибларнинг собиқ Мудофаа вазири Мавлавий Убайдуллоҳнинг укаси ҳам бор. Маҳбуслар 30 метр узунликда хандақ қазиб ўтган кечадан қамоқдан қочганлар. Ҳозиргача уларнинг биронтаси қайта қўлга олинмади.