Бугун Дамашқда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Сурия Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот котиби Бушра Кананфани, агар Исроил ўтган ҳафтадаги каби ҳужум уюштирса, Сурия ҳам жавоб зарбаси бериш ҳуқуқига эгалигини билдирди.

Исроил учқичлари ўтган якшанбада Исроил ҳукумати фаластинликларнинг террор лагерлари, деб даъво қилаётган Сурия ҳудудларини бомбардимон қилди. Сурия ҳукумати мамлакатда террорчилар лагерлари борлигини рад этмоқда.
Бугун Исроил Сурия баёнотига тезда жавоб қайтарди. Исроил Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот котиби, Исроил ҳукумати бегуноҳ исроилликларга ҳужум уюштираётган террорчи ташкилотлар ва унинг раҳбарларига бошпана бераётган ҳар бир давлатга қонуний нишон сифатида қарашини билдирди.