Бугун АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқда янги динор муомалага киритилганини олқишлади.

Ўзининг одатдаги радио мурожаатида АҚШ раҳбари янги пул бирлиги ироқликларни бирлиштиришга ёрдам беришини таъкидлади. Аввал динор Ироқнинг турли минтақаларда икки хил кўринишда муомалада бўлган.