Бугун Қозоғистон маҳкамаси Республика Халқ партияси раҳбари Амиржон Қосановни давлатга солиқ тўламаганлик ва банк ҳужжатларини сохталаштирганликда айбдор деб топди ва уни бир йил шартли қамоқ жазосига ҳукм этди.

Қосанов ўзининг сиëсий сабабларга кўра айблангани ва маҳкама қарори юзасидан шикоят аризаси билан қайта мурожаат қилишини айтди.
“Human Rights Watch” ташкилотининг билдиришича, Қосановнинг жавобгарликка тортилгани Қозоғистонда сиëсий мухолифатга қарши тазйиқлар кучайиб бораëтганини кўрсатади.