Пахта ҳосилидан қониқмаган уркманбоши ҳукуматнинг икки аъзосини ишдан олди.

Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Сапармурад Ниëзов пахтанинг бу йилги хосилидан кўнгли тўлмаганини билдирди.
- Ўтган уч йил мобайнида раҳбарларимиз, пахта кўп,пахта етарли хатто ҳосилнинг кўплигидан уни ҳеч қаерга сиғдира олмай қолдик, деб ҳисобот беришарди. Аммо бу йилги йиғим-терим натижаларига қарасак, ўз вазифамизни бажармаганимиз гувоҳи бўламиз, - деди Туркманбоши.
Туркманистонда шу кунгача пахта тайëрлаш режасининг 23 фоизигина бажарилди.
- Мен ҳақиқий меҳнат талаб қиламан, менга қуруқ сўзларнинг кераги йўқ,- дея, туркманбоши мамлакат пахта териш кампаниясига мутасаддилик қилаëтган Эрешқул Жумаев ва Балқан вилояти ҳокими Какагелди Курбишевларни ўз лавозимидан озод этди.