Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзолари келажакда Ироқда АҚШ ҳарбийлари ўрнига мусулмон давлатлар ҳарбийлари хизмат қилишига ўз норозилигини билдирди.

Малайзияда ўтаëтган Ислом Конференцияси саммитида иштирок этаëтган Ироқ делегацияси аъзоларининг таъкидлашича, Ироқ фақатгина АҚШ ҳарбийлари иштирокида мамлакатдаги хавфсизликни таъминлашни истайди.
Шунингдек, Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбари Ияд Алави, келаси йили Ироқда сайловлар ўтишини маълум қилди.