Япония Ироқни қайта тиклаш ишларига 1,5 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Ушбу маблағ мамлакат аҳолисни электр энергияси,сув ва иш билан таъминлаш, халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш тизимларини қўллаб-қуватлаш дастурларига сарфланади.
“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Япония Ироққа фақат инсонпарварлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳарбийлар юборади.
Ироқни қайта тиклаш дастури шу ҳафтанинг жума куни АҚШ Президенти Жорж Буш билан Япония Бош Вазири Юничиро Коизумилар ўртасида ўтажак музокараларнинг асосий мавзусига айланиши кутилмоқда.