Озарбайжон марказий сайлов қўмитаси мамлакатда президентлик сайловлари ўтказилгани ҳақида хабар берди.

Қўмита берган маълумотга кўра, овоз бериш учун 56 фоиз одам қатнашган. Сайлов участкалари ëпилганлиги ҳақида хабар берилади. Сайлов бюллетенларига президентликка 8 номзоднинг исм-фамилияси киритилган. Биринчи босқичда ғалаба қозониш учун, сайловчиларнинг 50 фоиздан кўп овозини олиш керак.
Президентликка номзодлар орасида, Озарбайжоннинг ҳозирги Президенти Ҳайдар Алиевнинг ўғли, мамлакат Бош Вазири Илҳом Алиев ҳам бор.
Илҳом Алиевнинг энг асосий рақиблари сифатида мухолифат етакчилари Исо Қамбар ва Эътибор Мамедовлар тахмин қилинмоқда.
Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловга 600 нафар кузатувчи юборди.