Бугун Индонезия суди 2002 йили Бали оролидаги портлашни уюштиришда айбланган яна бир одамни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Маҳкум Балидаги ҳодисада портловчи моддаларни ташишга ëрдам кўрсатганлиги учун айбланди.
2002йилги портлашда 202 нафар одам оламдан кўз юмган бўлиб,уларнинг аксарияти чет эл фуқаролари эди.