Исроил Бош Вазири Ариэль Шарон Фаластин муҳторияти раҳбари Ясир Арофатнинг мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқарилишига қарши эканлигини билдирди.

Исроилнинг " Иерусалим Пост" газетасига берган интервюсида, Шарон Арофатни куч ишлатиб ҳайдаш Исроил учун тўғри келмаслигини айтди.
Шароннинг гаплари бундан бир ой илгари Исроил Вазирлар Маҳкамасининг Арофатни мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариш ҳақидаги қарорига зиддир.
Шарон билан интервю шу ҳафтада юз берган ҳалокатдан олдин ўтказилган эди.
АҚШ дипломатларини олиб кетаëтган автоколонна минага учраб портлаши натижасида АҚШнинг 3 фуқароси ҳалок бўлганди.
Фаластин ҳукумати аъзоларидан бири - Саиб Эракатнинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати Арофатга қарши қаратилган таҳдидини тўхтатгани йўқ, аксинча, қулай вақтни пойламоқда.