Бугун тибетликларнинг сургундаги етакчиси Далай Лама инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида танилган давлат арбобларини жаҳон бўйлаб тинчликни мустаҳкамлашда фаол рол ўйнашга чақирди.

Прагада матбуот анжуманида чиқиш қилган Далай Лама, агар Чехиянинг собиқ Президенти Васлав Хавелга ўхшаган давлат арбоблари тинчлик ташаббусларини кўпроқ қўллаб-қувватлаганларида, балки Ироқда уруш юз бермаган бўлар эди, деди.
Тибетликларнинг сургундаги етакчиси Далай Лама маърузалар қилиш учун Европа мамлакатлари бўйлаб сафар қилмоқда.