Душанбе расмийлари Россияни Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида ўрнатилган кучларини олиб чиқишга чақирмоқдалар.

Расмийларга кўра, тожик чегарачилари якка ўзлари чегарани қўриқлашга тайëр бўлгани туфайли, россиялик чегарачилар минтақани босқичма-босқич тарк этиши керак.
Москва ва Душанбе ўртасидаги келишувга биноан, 1993 йилдан бери россиялик чегарачилар Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини қўриқмоқдалар.