Британия, Франция ва Германия Ташқи Ишлар Вазирлари Эроннинг ядровий дастури борасидаги зиддиятларни муҳокама қилиш учун эртага Теҳронга борадилар.

Эрон ҳукумати БМТ қошидаги Халқаро Атом Энергияси бўйича Агентлик томонидан белгиланган муҳлатга кўра яъни 31 октябргача мамлакат ядровий қуроллар яратиш дастурига эга эмаслигини исботлаши керак.
Қўшма Штатлар Эронни яширин равишда ядровий қуроллар яратишга уринаëтгаликда айбламоқда. Эрон эса ўзининг ядровий дастури фақат электр қуввати ишлаб чиқаришга йўналтирилганини билдирмоқда.