Бугун Британия, Франция, Германия, Италия ва Испания Ички Ишлар Вазирлари террорчилар лагерларида тайëргарликдан ўтган шахслар ва ғайриқонуний иммигрантлар ҳақида ахборот алмашишга келишдилар.

Европа Иттифоқига аъзо ушбу беш мамлакат расмийлари шунингдек ҳаво компаниялари мутасаддиларга йўловчилар ҳақида маълумот беришни кўзда тутувчи қонунларни қабул қилиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқдалар.