Бугун Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон яна Фаластин раҳбари Ясир Арафатни тинчлик ўрнатишга тўсқинлик қилаëтганликда айблади.

Шарон ўз ҳукумати Арафатни сиëсий саҳнадан четлаштириш режасидан воз кечмаганини қайд этди.
Исроил Бош Вазири яқин ойлар ичида тинчлик ўрнатиш учун қулай имконият яратилишини айтди, аммо бу ҳақда аниқроқ гапирмади.
Фаластин расмийлари Шароннинг Арафатга қарши айтган гаплари тинчлик жараëнини йўқ қилишга қаратилган, дейишмоқда.
Бугун Исроил Ғазо минтақасига ҳаво ҳужумлари қилгани оқибатида уч фаластинлик нобуд бўлди ва 25 одам яраланди.
Исроил ҳарбийлари ҳужумлар уюштираëтган жангарилар нишонга олинганини билдиришди. Аммо Фаластин расмийларига кўра, бугунги ҳаво ҳужумларида бегуноҳ одамлар ҳам нобуд бўлган ва яраланган.