АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси шанба куни Ал Жазира телеканалида эшиттирилган аудио ëзувдаги овоз Усама бин Ладинга оид бўлиши мумкинлигини билдирди.

Бошқарма матбуот вакилига кўра, ушбу тасмадаги овоз ўтган олти ой давомида ëзилганга ўхшайди.
Мазкур аудио ëзувда бин Ладин Қўшма Штатлар ичида ва ташқарисида яна худкуш ҳужумлар уюштирилиши, ҳамда Ироқ борасида Вашингтонни қўллаб-қувватлаëтган мамлакатлар ҳам нишонга олинишидан огоҳлантирди.