Эроннинг хавфсизлик хизматининг юқори мартабали амалдорига кўра, Эрон уранни бойитиш бўйича фаолиятини тўхтатади ва ўзининг ядровий дастури бўйича инспекторларга текширув ишларини олиб боришга рухсат беради.

Эроннинг Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Ҳасан Руҳоний бугун Теҳронда Британия, Франция ва Германия расмийлари музокаралар олиб борганидан кейин, шундай баëнот берди.