Фаластин лидери Ясир Арафот Исроилни кеча Ғазо минтақасида амалга оширган ҳаво ҳужумлари учун айблади.

Европа Иттифоқи ва Россия ҳужумлар учун Исроилни айблаган Арафот фикрларига қўшилишларини билдирдилар.
Европа Иттифоқи Ташқи Ишлар бўйича бошлиғи Ҳавьер Соланага кўра, ҳарбий амалиëтлар фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлади.
Россия Ташқи Ишлар Вазирлигига кўра, қурол воситасида минтақада тинчлик ўрнатиб бўлмайди.
Арафот эса, Исроилнинг ҳаво зарбаларини ҳарбий тентаклик, деб баҳолади:
- Мен халқаро ҳамжамият - АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва Россиядан иборат тўртликни, мусулмон ва араб давлатлари, ҳамда дунëдаги барча дўстларни Исроил ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақираман. Исроилнинг мақсади муқаддас тупроқ ва унинг халқини йўқ қилишга қаратилгандир, - деди жумладан Арафот.