Норд-Ост воқеасига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган сўровда, россияликларнинг 91 фоизи худди шундай ҳодиса қайтарилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини таъкидлаган.

Бир йил муқаддам Москванинг Дубровка мавзесидаги театр аъзолари ва томошабинлари чечен жанггарилари томонидан гаровга олинган эди.
Сўровда қатнашганларнинг 37 фоизи махсус хизмат ходимлари томонидан ишлатилган газ одамлар ўлишига асосий сабаб, деб билади. 26 фоиз одам бу ҳодисада жанггариларни айбласа, 20 фоиз одам ўз вақтида тиббий ëрдам кўрсатилмаган, деб ҳисоблайди.
Аммо сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи, яъни 63 фоизи ҳукумат ҳаракатини тўғри,деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 2002йилнинг 23-26 октябр кунлари Дубровкадаги театр марказида 129 одам ҳалок бўлиб, 700киши жароҳат олган эди.