Индонезия мусулмонлар ҳамда насронийлар диний етакчилари АҚШ Президенти Жорж Буш билан учрашиб, АҚШнинг Яқин Шарқда олиб бораëтган сиëсатидан хавотирдалигини билдирди.

Диний етакчилар Жорж Буш билан учрашув уларда ижобий таассурот қолдиргани, музокаралар қанчалик самара беришини эса кутажакларини маълум қилдилар.
Бугун Жорж Буш Индонезияда ўтказилган матбуот анжуманида дин мавзусига ҳам тўхталди:
- Америкаликлар менинг мамлакатимда ҳам кенг тарқалаëтган Ислом динига чуқур ҳурмат билан қарайди. Ислом дини озодлик, сабр – тоқат ва тараққиëт билан тўла мос келади. Бунинг исботини Индонезия мисолида кўрса бўлади, - деди Буш.
АҚШ Президенти Индонезияга қилган 3 соатлик сафаридан сўнг Австралияга йўл олди.