Яқин соатларда Теҳрон сўнги 30 йил ичида олиб борган ядровий дастурларга тегишли ҳужжатларни Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликка тақдим этади.

Агентлик Эрондан 31 октябрга қадар маълумотларни ҳавола этишни талаб қилган эди.
Агар Эрон ядровий объектларини БМТ халқаро инспекторларининг текширишларига розилик берса, Россия Эрон билан ядровий дастурини давом эттиришга тайëрлигини билдирди. Бангкокда қилган чиқишида Россия Президенти Владимир Путин “Эрон Москванинг атом соҳасидаги манфаатли ҳамкори”,- деб қайд этди.
- Агар Эрон ядровий қурол ишлаб чиқиш устида иш олиб бормаëтган бўлса, у ҳолда ядровий дастурларининг тўхтатилишига ҳеч бир сабаб кўрмаяпман. Биз эронлик ҳамкорларимизга бу ҳақда очиқчасига айтдик, - деди Путин.