Германия Парламенти ҳукумат ҳарбийларини Афғонистонга жойлаштириш ҳақидаги ҳужжатга овоз берди.

Ушбу ҳужжат ўтган ҳафтада БМТ Хафвсизлик Кенгашининг Афғонистонга Халқаро хавфсизлик ëрдам кучларини юбориш ҳақидаги қарор маъқулланганидан сўнг овозга қўйилган эди.
Германия Парламенти қабул қилган қарорга асосан Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрига 230-450 нафар ҳарбий жўнатилади.
Мазкур гуруҳ Қундуз ҳудудида фаолият кўрсатаëтган инсонпарварлик гуруҳи тинчлигини таъминлайди.
Бугун ҳарбийлардан 20 нафарининг Афғонистонга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Шунингдек, бугун Афғонистон раҳбари Ҳомид Қарзай ҳукумати маҳаллий армия бошлиқларига қарашли маркзлашмаган ҳарбий гуруҳларни қуролсизлантириш ва уларни тарқатиб юбориш кампанияси бошланганини эълон қилди. Тахминларга кўра 100минг нафар фуқаро ўз қуролларини топшириши керак. Бунинг эвазига , ҳарбийларга мукофот, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва пул берилади.