Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати аъзолари халқаро агентликларда ишлаëтган аëлларни ўлдиришини маълум қилди.

Ушбу сўзлар ëзилган баëнотларни “Толибон” жанггарилари Афғонистон шимолидаги Лағман вилояти маъмуриятига юборди. Унда “Америка кучларига қарши жиҳод ҳар бир мусулмоннинг бурчидир”, - дейилади.
Шунингдек, “Толибон” гуруҳи жанггарилари афғонларни ўз автомобилларида чет элликларни олиб юришдан ўзларини тийишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Худди шундай қонунлар ҳокимият тепасида “Толибон” турган вақтда ҳукм сурган эди.
Толиблар 2001 йили АҚШ ҳарбийлари томонидан тахтдан ағдарилганди.