Малика Диана ва унинг дўсти Доди Ал-Файëд автоҳалокатга учраган тунда уларнинг ортидан кузатган 3 сураткаш бугун Париж судида жавоб беради.

Бу малика Диана ўлими билан боғлиқ биринчи маҳкамадир.
Дастлаб, ўша тунда Диана ортидан қувган 9 нафар сураткашнинг бири ҳалокатга алоқаси борлигида тахмин қилинган,аммо текширувлардан сўнг сураткашларнинг 9 нафари қўйиб юборилганди.
Шунга қарамасдан, 3 сураткаш малика Диананинг шахсий ҳаëтига аралашгани учун қонун олдида жавоб беради . Уларнинг 12 ойгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳамда 45 минг евро миқдорида жарима тўлаши кутилмоқда.