Бағдод шимолида миномëтлардан ўққа тутилган АҚШ ҳарбийларидан иккиси ҳалок бўлиб, 4 киши яраланди.

Ундан олдин Ироқнинг Мосул шаҳрида бир АҚШ ҳарбийси отиб ўлдирилган эди.
Айни шаҳардаги полиция участкасига қарата граната отиш натижасида икки бола ҳалок бўлиб, уч киши яраланди .
Бу ҳодисаларнинг бариси АҚШ Мудофаа Вазири ўринбосари Пол Волфицнинг Ироққа қилган ташрифига тўғри келди.
Ироқ уруши якунланганлиги расман эълон қилинганидан буëн 108 ҳарбий ҳалок бўлди.