60 мамлакат вакиллари иштирокида Ироқни қайта қуришга бағишланган Мадрид конференцияси бугун ўз ишига якун ясади.

Унда қатнашган давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан умумий ҳисобда 37 миллиард 500миллион пул ажратилиши маълум бўлди.
Анжуманда сўзга чиққан АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл ироқликлар тезроқ ўз мамлакатлари учун масъулиятни ўз зиммаларига олиши ҳақида гапирди.
- Эришилажак муваффақият - вақт, меҳнат ва бизнинг ëрдамимизни талаб қилади ва биз ëрдам кўрсатишни ҳозирдан бошламоғимиз лозим. Ироқликлар , ҳаëтлари қийин аҳволда бўлган пайтда ëрдам берганимизни унутмайдилар, - деди Колин Пауэл.
АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Пол Бремер эса конференция мамлакатларни Ироқ ва унинг халқига ëрдам бериш йўлида биргаликда ишлашга рози эканлигини намойиш этди, деб таъкидлади.
- Бу залда ўтирган мамлакатларнинг айримлари ўтмишда Ироқда олиб борган сиëсатимизни маъқулламади. Бугун ҳам биз яна бошқа масалаларда мунозаралар қилишимиз мумкин. Аммо биз энг асосий нарсада келишиб олдик. Бу - Ироқ халқига ëрдам кўрсатиш. Бу ëрдам ироқликлар келажаги учун муҳимдир, - деди Пол Бремер.