Бугун Тошкентда «Озод деҳқонлар» партияси ташаббус гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ташаббус гуруҳи раиси ва 53 кишидан иборат ишчи гуруҳ сайланди. Ишчи гуруҳ аъзолари тегишли ҳужжатларни Адлия вазирлигига топширгандан сўнг партия аъзолигига имзолар тўплашни бошлаб юборишга келишиб олди.

Партиянинг биринчи қурултойи жорий йилнинг 29 ноябрида Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

Партия вакиллари аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга фаол аралашиш йўли билан мамлакатда мавжуд муаммоларни ечишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтмоқда.