Бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳрида бир машина портлатилгани оқибатида камида тўрт одам нобуд бўлди.

Басрада ҳам портлаш юз бергани оқибатида бир Британия ҳарбийси ва икки ироқлик ҳалок бўлди.
Кеча Бағдодда бир неча портлаш юз бергани оқибатида 30 дан ортиқ одам нобуд бўлган ва камида 200 киши яраланган эди. Ушбу ҳужумларда полиция участкалари ва Халқаро Қизил Хоч Ташкилотининг идоралари нишонга олинди. Мазкур ташкилот ҳозирча ўз ходимларини Ироқдан олиб чиқиш ҳақида қарор бермаганини билдирди.
Айни пайтда, бугун Туркия Қизил Ярим Ой Ташкилоти Ироққа инсонпарварлик ëрдами жўнатди. Туркия расмийларига кўра, чодир, кўрпа-тўшак, дори-дармон ва озиқ-овқатдан иборат мазкур ëрдам Ироқнинг Киркўк шаҳридаги 2,500 оила учун мўлжалланган.