Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Ироқдаги ходимлари сонини қисқартиришни режалаштираëтганини маълум қилди.

Бундай қарор душанба куни қўмитанинг Бағдоддаги қароргоҳига ҳужум қилинганидан сўнг қабул қилинди.
Душанба кунги қатор ҳужумлар натижасида 30дан зиёд одам нобуд бўлган. Улар орасида қўмита ходимлари ҳам бўлган.
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакили Пиер Крэхенбуэл – “Tашкилот аъзоларининг хавфсизлиги биз учун биринчи ўринда туради”, - деб таъкидлади.
- Ироқдаги ҳамкасбларимиз хавфсизлигини таъминлаш бизнинг бурчимиз. Бу зиммамиздаги масъулият. Шу сабабдан биз халқаро ходимларимиз сонини камайтириб Ироқда қолаëтган ишчиларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ëрдам сўраяпмиз”, - деди Пиер Крэхенбуэл.
Яна бир инсонпарварлик ташкилоти – “Чегара билмас шифокорлар” раҳбарияти ҳам Бағдоддаги ходимларининг айримларини қўшни Иорданияга жўнатиш ниятида эканини билдирди.