“Белоруссия ҳеч қачон Россия таркибига кирмайди”,-деди Белоруссиянинг АҚШдаги элчиси Михаил Хвостов.

Озод Европа Озодлик Радиосининг Вашингтондаги бюросида брган интервюсида Хвостов: “Бироқ, Москва Минскнинг доимий ва муҳим ҳамкори бўлиб қолиши ва Белоруссия иқтисоди Россия иқтисодига боғлиқлигини”,- таъкидлади.
Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар сўнгги ойларда бир оз салбий тус олмоқда.
Ўтган ҳафтада Минск “Ягона давлат қуриш ҳақидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди”, - деб хабар қилганди.