АҚШ халқаро террорчи Абу Мусаба Заркауийни қўлга олишга ëрдам бериши мумкин бўлган маълумотни тақдим этган шахсга мукофот сифатида 5 миллион доллар беришини эълон қилди.

Заркауий бир қатор террорчилик ҳаракатларини уюштирганлик ва АҚШ дипломати Лоуренс Фоулининг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда.
АҚШ дипломати бундан бир йил аввал Иорданияда ўлдириб кетилган эди.
АҚШ махсус хизмати ходимларининг маълумотларига қараганда Заркауий “Ал-Қайда” гуруҳи билан алоқага эга.
АҚШ ҳукумати айни вақтда қаердалиги номаълум бўлган Заркауийнинг Ироқда юз бераëтган ҳужумларда ҳам қўли борлиги эҳтимолдан ҳоли эмас, деб ҳисобламоқда.