Бугун Малайзияда мамлакатнинг янги Бош Вазири Абдул Аҳмад Бадавий қасамëд қилди.

Унгача ушбу лавозимда 77 ëшли Маҳатир Муҳаммад фаолият юритган эди.
Янги тайинланган Бош Вазир Абдул Бадавий 1981 йилдан бошлаб Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.
Собиқ Бош Вазир амалда бўлган пайт Малайзия жануби-шарқий Осиëда ривожланаëтган мамлакатлар қаторига кирди.
Шу билан бирга, Маҳатир ўзини авторитар сиëсатчи сифатида ҳам кўрсатди. У бир неча бор АҚШ ва Ғарб сиëсатини танқид қилиб , мусулмон мамлакатларини ривожлантириш ғоясини олға сурган.
Унинг яқинда “ Дунë сиëсатини яҳудийлар бошқармоқда”,- деган сўзлари дунë жамоатчилиги танқидига учраган эди.