АҚШ Конгрессининг намояндалар палатаси Ироқ ва Афғонистонни қайта тиклашга 87 ярим миллиард доллар ажратилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаш учун овоз берди.

Мамлакат Президенти Жорж Буш томонидан таклиф этилган лойиҳанинг Сенат томонидан ҳам маъқулланиши кутилмоқда.
Ҳужжатга асосан, сал кам 65 миллиард доллар Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиëтлар учун сарфланади.
Шунингдек, 18ярим миллиард доллар Ироқни қайта тиклашга ва хвфсизликни таъминлаш ишларига сарфланиши мўлжалланган. Бу АҚШ Президенти сўраган 20,3 миллиард пулдан 2 миллиардга камдир.