Исроил ҳукумати Фаластин мухторияти раҳбарлари билан музокаралар олиб боришга тайëрлигини маълум қилди.

Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон фаластинликлар тинчлик ва осойишталик ўрнатиш учун янги имконият сифатида қараëтган музокараларни қайта тиклашга рози эканлигини билдирди.
Исроил Армияси радиоси тарқатган хабарга кўра, мамлакат Мудофаа Вазири Шўл Мўфаз келаси ҳафтада Фаластин ҳукумати аъзолари билан учрашишини маълум қилган.
Исроил –Фаластин ўртасидаги музокаралар 19 август куни Қуддусда рўй берган террорчилик акциясдидан сўнг узилган эди.
Ўшанда Исроил автобусида кетаëтган 20 нафар йўловчи нобуд бўлган эди.