БМТ Ироқда давом этаëтган зўравонликлардан сўнг ҳорижий ходимларини Бағдоддан олиб чиқиб, уларни мамлакат шимолидаги Эрбил шаҳрига вақтинчалик кўчириш ҳақидаги қарорини эълон қилди.

Ташкилот вакиласи Мария Окабенинг сўзларига қараганда, ушбу қарор вақтинчаликдир:
"Мен ҳам ушбу қароримиз вақтинчалигига урғу бермоқчи эдим. Бу давом этаëтган жараëнларнинг қисмидир. Бу ҳаракатлар айни дамда Ироқда юз бераëтган ҳодисалар туфайли амалга оширилмоқда ва Ироқдан узоқлашаëтганимиз дегани эмас, - деди Окабе.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Ироқдаги ходимлари сонини қисқартиришни режалаштираëтганини маълум қилган эди. Яна бир инсонпарварлик ташкилоти – “Чегара билмас шифокорлар” раҳбарияти ҳам Бағдоддаги ходимларининг айримларини қўшни Иорданияга жўнатиш ниятида эканини билдирган.