Бугун Туркманистонда мамлакатнинг миллий пул бирлиги - “манат”нинг 10 йиллиги нишонланмоқда.

Шу муносабат билан янги 10 минглик манат муомалага киритилди. Янги банкнотда худди аввалгиси каби Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзовнинг сурати акс этган. Бундан ташқари унда Президент имзоси ҳам бор. Эски 10 минглик манатда собиқ Марказий банк раиси Худойберди Ўрозов ва Сендбай Кандимовнинг имзоси бор эди.
Ўрозов туркман мухолифатига қўшилган ва ҳозирда сургунда яшамоқда.