БМТнинг Косоводаги маъмурияти коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус бўлинма тузмоқда.

БМТ вакилининг таъкидлашича, янги бўлим тижорат корхоналари ва жамғармалар фаолиятини текшириш билан шуғулланади.
Косоводаги Серб ўлкаси 1999 йили собиқ Югославия ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилишидан сўнг, вақтинчалик халқаро маъмурият бошқаруви остидадир.