Покистон Президенти Парвез Мушаррафнинг Хитойга 3 кунлик сафари ниҳоясига етди.

Ташриф мобайнида Мушарраф мамлакат Президенти Ху Цзинтао , мамлакат собиқ раҳбари Цзян Цземин, Мудофаа вазири Чао Гончуан ва бир қатор юқори мартабали мезбонлар билан учрашди.
Покистон Президенти Хитой рахбари билан иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда музокаралар олиб борди.
Хитойдан Парвез Мушарраф Жанубий Кореяга жўнаб кетди.