Бугун Римда Россия Президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи лидерлари билан учрашади.

Саммит кун тартибидан Россия-Европа Иттифоқи ўртасида узоқ муддатли алоқаларни назарда тутувчи – муштарак иқтисодий макон, ички ва ташқи хавфсизлик ҳамда таълим, илм-фан соҳаларида ҳамколик масалалари ўрин олиши мумкин.
Путиннинг таъкидлашича, мазкур саммит Россия билан Европа Иттифоқининг яқинлашишига хизмат қилади.
Ташрифи давомида Путин Европа Комиссияси президенти Романо Проди, Европа Иттифоқи Ташқи сиëсат бошлиғи, ҳозирда иттифоқ президенти Ҳавиер Солана, шунингдек, Италия Бош Вазири Силвио Берлусконилар билан мулоқот қилишни ҳам режалаштирган.