АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари таркибида хизмат қилаëтган полшалик офицер ҳарбий карвонга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди.

Ҳодиса бугун Карбало шаҳридан тақрибан 40 километр узоқликда юз берди. Полшалик зобитнинг ўлими Ироқдаги Полша ҳарбийлари орасидан биринчи йўқотиш бўлди.
Ироқдаги 9 минг аскарли халқаро кучга Полша ҳарбийлари қўмондонлик қилмоқда.