Ироқда полшалик бир зобит ва икки АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.

Полша зобити Карбало шаҳридан 40 километр шимолда ҳарбийлар колоннасига уюштирилган ҳужум пайтида ҳалок бўлди.
Бу Полша ҳарбийлари учун биринчи бахтсиз ҳодисадир.
Вашингтон Мудофаа Вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Пентагон 43 минг нафар заҳирадаги ҳарбий ва 20 мингга яқин денгиз пиëда кучларини келаси йил Ироққа жўнатади.
Пентагоннинг маълум қилишича, келаси йил баҳорида Ироқда хизмат қилаëтган АҚШ ҳарбийлари сони 132 мингдан 105 минг нафарга қисқартирилиши кутилмоқда.